Янгиликлар

Чеченистонлик ва босниялик уламолар юртимизга ташриф буюрди

Чоп этилди Noyabr 27, 2019 Чеченистонлик ва босниялик уламолар юртимизга ташриф буюрдиda fikr bildirishni o'chirish

24 ноябрь куни Чеченистон Республикасининг Дин ишлари бўйича президент маслаҳатчиси Адам Шахидов ва машҳур босниялик қори Фотиҳ Серефагич юртимизга ташриф буюрди.

Меҳмонлар Тошкент шаҳри Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» қабристонидаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қабрларини зиёрат қилишди. Сўнгра  «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасига қараб йўл олишди. Мажмуанинг хонақоҳлари, масжид кутубхонаси, анжуманлар залини томоша қилдилар.

– Ушбу муҳташам мажмуанинг ҳашамати ва кўркамлиги ўзида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳни акс эттириб тургандек, гўё, – деди Адам Шахидов.

Шунингдек, у шайх ҳазратларининг илмий мероси рус тилига кўпроқ таржима қилиниб, хориждаги мўмин-мусулмонларга етказилса, катта манфаат бўлишини таъкидлаб ўтди.

Адам Шахидов ушбу муҳташам масжидда хуфтон намозига азон чақириб берди. Босниялик қори Фотиҳ Серефагич Қуръони каримдан тиловат қилди, меҳмонлар ҳамда масжид аҳли кўпдан-кўп дуолар қилишди.

Islom.uz