Эҳсон қилган қизалоқ.
Шаҳардаги йирик супермаркетларнинг бирига ҳарид учун бордим. Касса ёнига яқинлашганимда ерда, кимдир тушириб қолдирган қоғоз пул ётганини кўрдим. Бу юз долларлик купюра эди. Қарасам бир 8-9 ёшлардаги кичкина қизалоқ секин келиб пулни олдида югуриб чиқиб кетди. Мен ўзимча кулиб қўйдим:
“Шайтон қиз, долларниям билади, энди бу пулига бир ой музқаймоқ олиб ейиши мумкин…”
Ҳисоб-китоб қилиб бўлгач кўчага чиқдим. Уйимга элтадиган марказий кўча бўйлаб йигирма қадамлар юргач бояги қизчани кўриб қолдим. Қизалоқ топиб олган пулини йўл четига ўрнатилган қутига ташларди. Ўтган кетганлар эътибор ҳам бермайдиган бу қути “Эҳсон” қутиси эди…
Этим жимирлаб кетди. Бу йўлдан ҳар куни ўтардим, юз доллар нари турсин юз сўм ташлаш ҳам ҳаёлимга келмаган.
Кулганим учун ўзим ғалати бўлиб кетдим. Боягина мен Шайтонга қиёс этган кичкина қизча бўлса, ҳудди қилган ишидан кўнгли тўлгандек менга жилмайиб қараб қўярди…
Новости Узбекистана