Бишкекда намойишчилар ҳукуматга қандай талаб қўймоқда?
Бишкекда бўлиб ўтган Коррупцияга қарши тинч акция иштирокчилари ўз талабларини Қирғизистон президенти ва депутатларига юборди.
Таъкидланишича, митингнинг 335 нафар қатнашчиси ҳукуматга қўйилган талабномани имзолаган.
Мактубда қайд қилинишича, “Қирғизистон фуқаролари мамлакатдан 700 миллион доллар олиб чиқиб кетилиш жиноятини тергов қилинишини талаб қилмоқда“.
Фаоллар бешта талабни, жумладан ҳуқуқ тартибот идоралари раҳбарларининг истеъфога чиқиши ҳамда мамлакатдан 700 миллион долларни олиб чиқиб кетиш жиноятига алоқадор барча шахслар жавобгарликка тортилишини талаб қилмоқда.