Ўзбекистон янгиликлари

Саудия Арабистони «Катта йигирмалик»га раҳбарлиги вақтида аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун курашади

Чоп этилди Dekabr 2, 2019 Саудия Арабистони «Катта йигирмалик»га раҳбарлиги вақтида аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун курашадиda fikr bildirishni o'chirish

1 декабрдан «Катта йигирмалик» раҳбарлиги Саудия Арабистони қироллигига ўтди. Мамлакат ташкилотга раҳбарлик даврида иқлим ўзгаришларига қарши кураш ҳамда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича иш олиб боради. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

Ар-Риёд барча одамлар, жумладан, аёллар ва ёшлар яшаш, ишлаш ва муваффақиятларга эришиши учун курашишни ваъда қилмоқда.

Саудия Арабистони G20 раҳбарлигини Япониядан қабул қилиб олди. Йигирмаликнинг кейинги саммити 2020 йил 21-22 ноябрь кунлари қиролликда ўтказилади. Бу мазкур ташкилотнинг Араб дунёсидагт илк йиғилиши бўлади.

Саудия Арабистони қироллиги дунёда икки жинс вакилларининг ҳуқуқий нотенглиги кўрсаткичи бўйича энг паст ўринларда туради. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ҳукумат тепасига келгач, жамиятни модернизация қилишга эътибор қаратилди, аммо аёллар ҳуқуқларини ошириш бўйича амалга оширилган ишларда уларга берилган янги ҳуқуқлар кўп жиҳатдан маҳрам эркаклар иштирокида тақдим қилинмоқда. Хусусан, аёлларнинг ёлғиз ўзи хорижга чиқиши тақиқланган.

Шунингдек, аёлларга эрининг рухсатисиз ишга чиқиши, пул сарфлаши ва уй атрофида сайр қилиши ҳам тақиқланган. 2018 йилда Ар-Риёдда аёлларга машина бошқариш ва футбол учрашувларига ташриф буюриш рухсат этилди.