Норвегияда 10 мингта Қуръон тарқатилади
Норвегиядаги мусулмонлар ирқчилик ва нафратга қарши 10 мингта Қуръони карим китобини тарқатишга қарор қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.
“Қуръони карим бизга ўргатганидек севги ва илмни ёйган ҳолда салбий ҳаракатларга жавоб қайтармоқчимиз”, – дейилади Мусулмон санъат ва маданият жамияти баёнотида. Қуръони карим интернет орқали ҳам олиш мумкин.
Норвегиялик мусулмонларнинг бундай қарорга келишига бир гуруҳ радикалнинг Қуръони каримни ёқишга урингани сабаб бўлди. Жорий йилнинг 16 ноябрида муҳожирлар зич яшайдиган Кристиансанн шаҳрида “Норвегиянинг исломлашишини тўхтатинг” деб аталган гуруҳ акция ўтказган ва Қуръонни ёқмоқчи бўлган эди. Бироқ полиция бунга рухсат бермагач, гуруҳ етакчиси иккита Қуръонни ахлатга улоқтирди.