Дунё янгиликлари

БМТга бориш учун россиялик дипломатларга виза берилмаган…

Чоп этилди Dekabr 7, 2019 БМТга бориш учун россиялик дипломатларга виза берилмаган…da fikr bildirishni o'chirish

АҚШ Президенти Дональд Трамп БМТга келиш учун россиялик дипломатларга виза берилмаганига оид масала билан шахсан ўзи шуғулланишга ваъда берди.

Бу ҳақда Россиянинг халқаро ташкилотдаги доимий вакили Василий Небензя маълум қилди, дейилади ТАСС хабарида. Небензя Трамп билан учрашувда шу ҳақда сўраган, Трамп эса бундан бехабар эканини айтиб, бу масалага ойдинлик киритишга ваъда берган.

Аввалроқ БМТ Бош ассамблеясида иштирок этувчи россиялик дипломатларга виза берилмагани маълум қилинганди.