Ҳиндистон ҳукумати қочқинларга фуқаролик бермоқчи. Мусулмонлар бундан мустасно
Ҳиндистон ҳукумати қўшни Покистон, Бангладеш ва Афғонистондан ноқонуний йўллар билан келган қочқинларга фуқаролик беришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини парламентга киритди.
ВВС хабарига кўра, қонун лойиҳасида мусулмонлар эътиборга олинмагани учун ҳукмрон “Ҳиндистон халқ партияси” (BJP) танқидга учрамоқда. Партия эса эътиқоди туфайли ватанида таъкибга учраганларни ҳимояламоқчи эканини айтяпти, айни пайтда бошқа дин вакиллариган енгиллик берган ҳолда мусулмонга бу енгилликни раво кўрмаяпти.
Қонун лойиҳаси кучга кириши учун уни парламентнинг ҳар икки палатаси тасдиқлаши зарур. Агар у кучга кирадиган бўлса, Ҳиндистонга ноқонуний йўллар билан келганларга фуқаролик беришни тақиқловчи ва 64 йилдан бери амал қилиб келаётган “Фуқаролик ҳақида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилади.