Камқувват от отлар ичра пешқадамга айланди ва эгасига катта бойлик келтирди
Жуъайл Ашжаъий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бир ғазотда қатнашдим. Отим озғин ва камқувват бўлгани учун одамлардан ажраб ортда қолиб кетардим.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мени кўриб қолиб: “Эй от эгаси! Юр”, дедилар. Мен: “Ё Расулуллоҳ! Отим озғин ва заиф”, дедим. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзларидаги чўпни олиб отни урдилар ва: “Аллоҳим, уни баракотли қилгин”, дедилар. Бас, шундан кейин мен ўзимни доим одамларнинг олдинги қаторида кўрардим. Ўша отнинг боласини эса ўн икки мингга сотдим»[1].
[1] Имом Бухорий, Имом Насоий ва Имом Байҳақий ривояти.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 23000 сўм