Янгиликлар

Эрон Ўзбекистонга денгизга чиқиш имкониятини таклиф қилди

Чоп этилди Dekabr 13, 2019 Эрон Ўзбекистонга денгизга чиқиш имкониятини таклиф қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Эрон Ўзбекистонни Шимолий Африка мамлакатлари билан боғловчи транзит мамлакат бўлишга тайёр. Бу ҳақда Эрон саноат, конлар ва савдо вазири Ризо Раҳмоний маълум қилди, деб ёзмоқда «Iran.ru».

Қайд этилишича, бу Ўзбекистонга Шимол — Жануб транспорт коридорининг денгиз, темирйўл ва автомобиль йўналишларини тақдим этиш орқали амалга оширилиши мумкин.

Раҳмонийнинг маълум қилишича, Эрон Ўзбекистонга Шимолий Африка мамлакатларидан, шунингдек, Форс кўрфазининг жанубида жойлашган давлатлардан маҳсулотлар ташиш учун ҳеч қандай чекловларсиз транзит йўналиши яратиши мумкин.

Сиёсатчининг қайд этишича, Тошкент ва Теҳрон имтиёзли савдо тарифлари бўйича келишув имзолаши ва молиявий операцияларда миллий валютадан фойдаланиши мумкин.