Дунё янгиликлари

БМТ фаластинлик қочқинларга яна 3 йил ёрдам берадиган бўлди

Чоп этилди Dekabr 15, 2019 БМТ фаластинлик қочқинларга яна 3 йил ёрдам берадиган бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

БМТнинг Фаластинлик қочқинларга кўмак агентлиги (UNRWA) моддий қийинчиликларга қарамай, фаолиятини яна 3 йил давом эттирадиган бўлди. 
“Евроньюс”нинг хабар беришича, БМТ Бош Ассамблеяда ўтказилган овоз беришда 169 давлат мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлади, Исроил ва АҚШ қарши чиқди, тўққиз мамлакат эса бетараф қолди. 
Шундай қилиб, агентликнинг Ғарбий соҳил, Ғазо, Қуддус, Ливан, Иордания ва бошқа мамлакатлардаги фаластинлик қочқинларга ёрдам фаолияти 2023 йилнинг 30 июнига қадар давом этадиган бўлди. 
Мазкур агентликнинг энг йирик молиялаштирувчи бўлган АҚШ 2018 йилнинг сентябрида ёрдамини буткул тўхтатиб қўйган эди. Шундаг сўнг UNRWA фаолиятида моддий қийинчиликлар юзага кела бошлади.