Янгиликлар

19 декабрдан Тошкент – Москва йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Чоп этилди Dekabr 15, 2019 19 декабрдан Тошкент – Москва йўналишида автобус қатнови йўлга қўйиладиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги айни дамда Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва янги йил байрамини Ўзбекистонда кутиб олишни ният қилган ҳамюртлармиз ва чет эл фуқароларига байрам тухфаси сифатида жорий йилнинг 19 декабридан эътиборан “Тошкент – Москва – Тошкент” йўналишида мунтазам автобус қатовини йўлга қўймоқда, деб хабар қилади вазирлик матбуот хизмати.

Мазкур йўналишдаги қатновлар “Uzautotrans Service” корхонаси томонидан замонавий Yutong автобусларида амалга оширилади. Қатновлар “Тошкент” автовокзали ва Москванинг «Новоясеневская» автостанциясидан амалга оширилади.

Жорий йилнинг 19 декабрь куни соат 12:00 да илк автобус Россия Федерация пойтахти Москва шаҳри томон “Тошкент” автовокзалидан йўлга чиқади. Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 900 000 сўм этиб белгиланган.

Ушбу йўналиш бўйлаб мунтазам автобус қатновлари ҳафтасига икки маротаба душанба ва пайшанба кунларига белгиланган. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 12:00 да йўлга чиқади. «Новоясеневская» автостанциясидан эса Москва вақти билан соат 14:00 да ҳаракатланади.

Ушбу қатнов бўйича қўшимча маълумотларни “Тошкент” автовокзалининг  (71) 207-87-00 ҳамда (97) 758 14 24, (99) 808 47 42, (99) 808 47 17 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россия Федерациясининг Нижний Новгород ва Қозон шаҳарларига ҳам мунтазам автобус қатновлари амалга ошириб келинмоқда.