Хом гапга пишиқ жавоб: Холиқ рози бўлса…
Улуғлардан бири халифалардан бирининг хизматида эди. Намоз вақти бўлди. Халифа муҳим иш билан банд бўлгани боис намоз вақти кирганини сезмай қолди. У улуғ ўрнидан туриб намоз ўқиди. Биров ундан:
– Нега халифанинг ҳам намозга туришини кутмадинг? – деб сўради.
У:
– Аллоҳ таолонинг ҳукмидан бошқанинг ҳукмини афзал тутмаслик керак, – деб жавоб берди.
Унга:
– Ўтиргинки, сенга халифа ғазаб қилиши мумкин, – дедилар.
У жавобан айтдики:
– Холиқнинг розилиги олдида махлуқнинг ғазаби ҳеч нарса эмас.