Олмали чой
Зарур масаллиқлар: Икки чойқошиқ қуруқ чой, 40-50 грамм олма ва таъбга кўра шакар.
Тайёрланиши: чойнак уч-тўрт марта қайноқ сув билан чайилади. Қуруқ чойни солиб, устидан чойнакнинг учдан икки қисми ҳажмида қайноқ сув қуйилади. Чойнакнинг устини сочиқ билан ўраб, чой навига қараб 3 дақиқадан 15 дақиқагача димлаб қўйилади. Сўнг тўғралган олмани солиб, устидан яна қайноқ сув қўшилади. Беш дақиқадан сўнг пиёлаларга қуйиб, таъбга кўра шакар ёки асал қўшиб истеъмол қилиш мумкин.