Пазандалик

Ялпизли лимонад

Чоп этилди Dekabr 21, 2019 Ялпизли лимонадda fikr bildirishni o'chirish

Масаллиқлар: 250 миллилитр сув, 125 грамм шакар, 4-5 дона ялпиз шохчаси, 2 дона апельсин, 1 дона лимон, 1 литр газли сув.

Тайёрланиши:
Шакарни кастрюлга соламиз ва сув қўшиб, қайнаб чиқишини кутамиз. 5 дақиқа давомида қайнагач, оловни ўчирамиз ва қиёмга ялпиз солиб, совутишга қўямиз. Лимон ва апельсин шарбатини эзиб, қиёмга (ялпизни олиб ташлагач) қўшамиз ва газланган сув билан аралаштирамиз. Таъбга кўра, муз бўлаклари, ялпиз ва цитрус мевалар билан ичиш мумкин.