Хом гапга пишиқ жавоб: Булутдан сахийроқ бўлиш мумкинми?
Маъан ибн Зойида ҳамма марҳаматли эди, инъом бериш пайтида кулиб турар ва юзи очиқ бўлар эди. Бир азиздан сўрадилар:
– Ёмғир ёғини билан сахийроқми ёки Маъан инъом бериши биланми?
Жавоб берди:
– Маъан саховатда булутдан яхшироқ ва сахийроқ.
Сўрадилар:
– Қандай далил бор?
Жавоб берди:
– Шу далилни билки, булут нима берса йиғлаб, Маъан нима берса кулиб беради.