Боболар демишки… Яхши хулқ ва ёмон хулқ баёнида
– Ахлоқ уламоси инсонларнинг хулқларини иккига бўлмишлар: агар нафс тарбият топиб, яхши ишларни қилурга одат қилса, яхшиликка тавсиф бўлиб “яхши хулқ”, агар тарбиятсиз ўсуб, ёмон ишлайдурғонн бўлуб кетса, ёмонликға тавсиф бўлуб “ёмон хулқ” деб аталур… Инсон жавҳари қобилдур. Агар яхши тарбия топиб, бузуқ хулқлардан сақланиб, гўзал хулқларга одатлануб, катта бўлса, ҳар ким қошида мақбул, бахтиёр бир инсон бўлуб чиқар.
Абдулла АВЛОНИЙ