Европа Иттифоқи таълим тараққиёти стратегиясини қўллаб-қувватлаш учун Қирғизистонга 8 миллион евро ажратди
Евроиттифоқ Қирғизистоннинг 2020 йилгача бўлган муддатга мўлжалланган таълим тараққиёти стратегиясини қўллаб-қувватлаш учун 8 миллион 50 минг евролик ёрдам кўрсатди.
Бу ҳақда Қирғизистоннинг Евроиттифоқ ваколатхонаси маълум қилган.
Янги дастурни ишга тушириш борасидаги молиявий келишувга Европа дипломатиясининг собиқ раҳбари Федерика Могеринининг жорий йилнинг июл ойида Қирғизистонга сафари давомида эришилган эди.
Бундан аввалги шу каби дастур 2014-2018 йилларда амалга оширилган эди, ўша даврда Евроиттифоқ томонидан 32 миллион евро ажратилган эди.