“Қиролича” пироги
Таркиби: 250 гр. ун, 120 гр. сариёғ, 100 гр. қанд упаси, 1 дона тухум сариғи, 2 ошқошиқдан сметана ва какао, ярим чойқошиқ хамирюмшатгич; ичига солишга: 1 кг. творог, 400 мл. қаймоқ, 200 гр. шакар, 5 дона тухум, 60 гр. кокос қириндиси, 3 ошқошиқ маккажўхори крахмали.
Тайёрланиши: Ун, қанд упаси, какао, хамирюмшатгич ва хона ҳароратида юмшатилган сариёғ бўлакларини яхшилаб аралаштиринг. Сўнгра сметана ва тухум сариғини қўшиб, хамир тайёрланг. Хамирдан зувала ясаб, целлофанга ўранг ва 20-30 дақиқа музлаткичга қўйинг.
Творог ва қаймоқ хона ҳароратида бўлиши керак. Иккаласини блендер ёрдамида яхшилаб аралаштиринг. Тухум, шакар ва крахмал қўшиб, аралаштиришда давом этинг. Творогли аралашмага кокос қириндисини ҳам солинг. Хамирни иккига бўлинг. Биринчи бўлак хамирни катта тишли қирғичдан ўтказинг ва пирог қолипига солиб, устидан творогли аралашмани қуйинг. Қолган хамирни ҳам қирғичдан ўтказиб, пирог юзига сепинг. Ширинлигимиз 160 даража қиздирилган газ печида 1 соатда пишади.