Яна бир давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 декабрь куни имзолаган фармонига мувофиқ, 2019 йил 18 мартдаги “Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига ўзгартириш ва қўшимча киритилди, дея хабар берилмоқда.
Ҳужжатда айтилишича, мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари инвесторлари учун мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида киритилмоқда.
Фармонга мувофиқ Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистон Реслубликасига кириш вақтида амал қилиш муддати 90 кундан кам бўлмаган резидентлик визасининг асл нусхасини тақдим этадилар.