Индонезияда кучли сув тошқинлари
Индонезия пойтахти Жакартадаги йирик сув тошқинлари тўққиз кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда Индонезия фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига таяниб “Синхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Мамлакатдаги табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича миллий агентлик матбуот котиби Агус Вибово камида 90 туманда Янги йил арафасида кучли ёмғир ёққани ва дарёлар ўзанидан тошиб кетганини маълум қилган.
Тахминан 13 минг киши эвакуация қилинган.