Баҳоуддин Нақшбанд айтадиларки…
- Мусулмонлик – илоҳий ҳукмларга буйсуниш, тақвога риоя қилиш ва бекорчиликдан қочишдир. Шулар нури сафо, раҳмат ва валоят (валийлик) даражасига етишиш воситасидир. Авлиёлар манзил-мақомига шу сифатлар билан етилади.
- Одобда нуқсонга йўл қўйсанг, нимаики қилсанг ҳам беадаб кўринади.
- Шайхлар суннатга тўлиқ амал қилиш орқали Ҳақ таолога етишганлар. Уларга адаб кўрсатиш вожибдир.
- Сўрадилар: “Калимаи тавҳид”нинг ҳақиқати нима?” Айтдик: “Аллоҳ азза ва жалладан бошқа ҳамма нарсани кўнгилдан кетказишдир”.
- Нафасни зое кетишига йўл қўйманг, зеро, донишлар: “Зое қилинган вақт душманингдир”, дейди.
- Ҳокисор бандаларга Аллоҳ иззат беради.
- Машойихлар: Ўзида йўқ нарса ҳақида гапирган кишига Ҳақ субҳонаҳу таоло уни бермайди, деганлар.
- (Нақшбанбия) тариқатнинг боши ва охири калимаи тавҳиддир. У саодат калити бўлиб, ҳеч қандай эшик усиз очилмайди.
- Зикр – дилни тозалаб, Ҳақ субҳонаҳу таолога яқинлаштиради.
Олим ОЛТИНБЕК тайёрлади.
“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 23-сонидан