Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг ҳақига баракот сўраб дуо қилганлари ва молу давлати зиёда бўлгани
Абу Ақилдан ривоят қилади: Абу Ақилнинг бобоси Абдуллоҳ ибн Ҳишом у билан бозорга чиқиб, таом сотиб олар эди. Йўлда уни Ибн Зубайр ва Ибн Умар учратиб: “Бизни шерик қилгин, чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сенга барака тилаб, дуо қилганлар!” дейишарди. У иккалаларини шерик қилар, туяси баробар фойда кўриб, уни уйига жўнатар эди[1].
[1] Саҳиҳ ҳадис. Саҳиҳ Бухорий. 6353-ҳадис.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан