2019 йил Ўзбекистонда нечта масжид очилди?
2019 йил юртимизда10 та янги жоме масжид очилди, шу билан масжидлар сони 2066 тага етди. Жумладан, Тошкент шаҳрида улуғ алломалар номидаги “Сузук ота”, “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф”, “Файзулла хўжа ўғли Мурод ҳожи”, Сурхондарё вилоятида “Ҳаким Термизий”, “Шайх Шамсиддин”, “Имом Низомиддин Сангардакий”, Наманганда “Муҳаммад ал-Амин”, Фарғонада “Чилигижийда”, Навоийда “Абу Бакр Сиддиқ” ва Тошкент вилоятида “Абу Ҳурайра” масжидлари ҳамда Бухородаги Қоровулбозор туманида “Абдуллоҳ ибн Муборак” номли янги жоме масжид иш бошлагани мўмин-мусулмонларни бағоят хурсанд қилди. Қолверса, республикамиз бўйлаб 30 та жоме масжид биноси бутунлай қайтадан бунёд этилиб, 60 та масжид капитал таъмирдан чиқарилди.
Худо хохласа мазкур хайрли ишлар 2020 йилда ҳам давом этади. Зеро, халқимиз орасида маърифат ва руҳий тарбия маскани бўлмиш масжидларни обод этиш иштиёқи баланд бўлган ватандошларимиз кўпчиликни ташкил этади.