Аёллар

Никоҳ товламачиларидан эҳтиёт бўлинг!

Чоп этилди Fevral 6, 2019 Никоҳ товламачиларидан эҳтиёт бўлинг!da fikr bildirishni o'chirish

“Никоҳ товламачилиги” деб аталган машҳур ҳолат Ғарбда ҳам, мусулмон мамлакатларида ҳам учрамоқда. Асли келиб чиқиши Жанубий Африкадан бўлган канадалик имом шайх Юнус Катрада (Younus Kathrada) 20 йилдан ортиқроқ муддат давомида ибодат қилувчиларга диний масалалар бўйича маслаҳатлар бериб, уларга ёрдам бериб келмоқда.

Мусулмон – эркакларнинг ўзларини билимдон ва тақводор кўрсатиб, турли сабабларга кўра қийналган аёлларни ов қилиб, фақат ўзлари кўзлаган мақсадларини амалга ошириш учун уларни никоҳ қуришга кўндириб, кейинчалик уларнинг муносабатларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, сўнгра қанчадир вақтдан кейин уларни ташлаб кетишларини, у никоҳ товламачилиги деб атайди.
Баъзан бундай эркаклар кўп марта уйланади ва ажрашади, аёлларни биродарларига бериб юборади, улар билан ҳудди буюмдай муносабатда бўлади. Бундай виждонсизларча қилинган ҳаракатлар муслималарга азият етказади, қисматларини майиб қилади, оилаларни парчалайди, болалар қалбида чандиқ қолдиради ва биринчи навбатда яхши мусулмонларнинг диндан кўнглини қолишига сабаб бўлади.
Бундай феъл
атвор фикрлаш тарзининг натижасидирки, унинг дин билан ҳеч қандай алоқаси йўқ ва инчунин, у бундай ҳаракатларни оқламайди. Чунки ушбу фирибгарлар ишонувчан аёллардан инсофсизларча фойдаланиш учун исломни нотуғри талқин қиладилар ва ундан ўзининг ғараз мақсадлари йўлида фойдаланадилар.
Никоҳ товламачилиги – руҳий, ҳиссий, жисмоний зарар етказадиган жуда жиддий масала. Бу ҳийла – найранг, очиқ ёлғон, иккиюзламачилик, инсофсизлик, масъулиятсизлик ва албатта, тақвонинг йўқлиги демакдир.

Қурбонлар ва тактика

Никоҳ қуриш ҳар бир мусулмон зурриёти учун муҳим саналади. Ёш эркак ва аёлларга ўзига муносиб жуфтни топиш доимо қийин бўлган, айниқса, бу аёллар учун нозик масаладир. Жамият, оиласи босими остида никоҳ суннатларини амалга оширишни жуда хоҳловчи кўплаб аёллар, ўзига эр танлар экан, зарур эҳтиёт чораларини унутиб қўядилар.
Никоҳ товламачилари қурбонлари билан бўлган мулоқотлари натижасида орттирилган тажрибасига таянган шайх Юнус, муайян тоифадаги аёлларнинг бошқаларига нисбатан бундай ярамас эркаклар нишонига айланиб қолиш ҳавфи кўпроқ эканлигини таъкидлайди: булар, аввало, исломни янги қабул қилган, унга қайтган ва диний тажрибаси кам бўлган аёллар, айниқса номусулмон ёки исломдан узоқлашган оилалардан чиққан аёллар. Турли хил омиллар таъсири остида улар ўзлари учун номувофиқ муносабатга жалб қилиниш ҳавфига дучор бўлмоқдалар. Баъзида аёллар кўплаб синовлардан сўнг исломга келишади, балки бу ўхшамаган муносабатлар натижасида қўлида боласи билан бер неча бор оила қуришга уриниш ҳам бўлиши мумкин. Аёл ўзи ва фарзандлари учун ёрдам топишга интилар экан, исломий никоҳларга кўпинча пушти кўзойнак ортидан қараб, танлаган инсонининг таржимаи ҳолидаги тафсилотларга унчалик ҳам эътибор бермасдан, оила қуришга бўлган таклифни қабул қилишга тайёр туради. Баъзида аёлнинг бошқа муаммолари ҳам бўлиши мумкинки, улар туфайли ўзини турмушга чиқиш имконияти кам деб ҳисоблайди. Булар қандайдир хасталик, моддий етишмовчилик ёки ўзининг жозибадорлигига иккиланиш бўлиши мумкин.
Афсуски, “йиртқич” оилага мойиллик уйғотиш учун унга қандай тоифадаги аёл кераклигини, унга нима дейиш ва у билан ўзини қандай тутиш лозимлигини аниқ билади. Баъзи ҳолларда у ўз қурбонини кибермайдонлардан топади: “исломий” чатларда, форумларда, бу ерларда эркак кишининг ислом ҳақида кўпроқ ўрганишга ҳаракат қилаётган аёллар билан бемалол мулоқат қилиш имкони бўлади ва улар аёллар билан гўёки динга асосланган ҳиссий алоқа ўрнатадилар. Ёвуз ниятдаги киши оилага кўпроқ урғу беришини ҳар томонлама кўрсатишга уринади ва опа – сингилларига аёлнинг асосий вазифаси – бу хотин ва она бўлиш, ўзини уй ва оиласига бағишлаш эканлигини уқтиради. Эр ёки кеч эркак таклиф билдиради (баъзан ташаббус аёлдан ҳам чиқиши мумкин).
“Келин овчилари” эски синалган усуллардан ҳам фойдаланишади. Улардан бири шундан иборатки, дўстининг хотинидан жамоага яқинда келган сингил билан танишишини, у билан ишончли муносабатларни ўрнатишини ва секин – асталик билан “унинг эрининг таниши бўлган бир яхши йигит” билан оила қуришга кўндиришини илтимос қилади.
Бузуқ ниятлилар томонидан кибермайдонларда ҳам, реал ҳаётда ҳам қўлланиладиган жуда кенг тарқалган тактикалардан бири, бу диний – эмоционал манипуляциядир: улар аёлни “суннатга амал қилиб” ва “гуноҳдан қочиб” тезроқ оила қуришга рози қилишади. Агар аёл барқарорлик ва умр йўлдошини қидираётган бўлса, эмоционал шантаж комбинацияси (“оила қуришга шошилмаётган аёл – ёмон муслима”) ва тилёғлама эътибор (“сен шунчалар тақводор ва гўзалсанки, ўзимни сақлаш учун сенга уйланишим керак”) жуда ҳам ишонарли бўлиши мумкин.
Эркак “бахтиёр исломий оила”ни ваъда берар экан, ҳақиқий аёл гўзаллиги унинг тақвосида эканлигига ишонтиради, кўпхотинлик – бу суннат эканлигини ва уни амалга ошириш лозимлигини эслатиб ўтади, “идеал мусулмон никоҳи”ни орзу қилган муслималар эса бундай таклифни аксар ҳолларда рад эта олмайдилар.

Хавотир ишоралари

Умуман олганда, никоҳ фирибгарини ўзига ҳос баъзи ҳулқ – атвор белгиларига кўра таниб олиш мумкин, улар дарров ҳушёр торттириши лозим. Одатда, фирибгар аёлни унинг танловида қандайдир нуқсон борлигига инонтиришга уринишидан бошлайлик (ёки у етарлича яхши мусулмон эмас, оила қурмоқчи бўлган инсонига жуда кўп талаблар қўймоқда ёки тушунарсиз сабабларга кўра никоҳга қаршилик қилмоқда) ёки бу инсон унинг танлови бўлиши мумкин эмас (айниқса, аёлнинг ота – онаси ва қариндошлари мусулмон бўлмаса). Эркак аёлни унга кўпроқ мос келадиган номзод борлигига ишонтиради, одатда у унинг дўсти бўлиб чиқади.
Аксар аёлларга, шунингдек, маҳр кутиш, айниқса, кўп миқдорини сўраш, бу гуноҳ ва суннатга зид эканлиги айтилади. Энг мақбул никоҳ – бу кам маҳр талаб қиладиган аёл билан никоҳ қуриш эканлиги ҳақида хадис келтирилади, бу билан аёлга қандайдир моддий рағбат олиш истагига нисбатан айбдорлик ҳисси сингдирилади.
Ҳолбуки, аёлнинг унинг манфаатларини ҳимоя қиладиган, шунингдек унга муносиб маҳр бера оладиган эркакни танлаш ҳуқуқи – бу шариатнинг ажралмас бўлагидир. Аёл ҳеч қачон Аллоҳ Таоло томонидан унга берилган ўзининг ушбу ҳуқуқларини унутмаслиги лозим!

Ёлғоннинг давоми

Афсуски, аёл рози бўлгандан кейин ҳам, фирибгар ўз тўрларини тўқишни тўхтатмайди. Аксар ҳолларда аёл киши алал оқибат, бошидан то охиригача барчаси ёлғон бўлганлигини англаб етади: у биринчи ва ягона хотин эмас, у турмушга чиққан эркакнинг битта ёки бир нечта хотини бор. Бошқа ҳолларда унга у иккинчи (учинчи, тўртинчи) хотин бўлганлиги учун, ўзини ўзи таъминлаши лозимлиги ёки бошқа хотинлар билан бир уйда яшаб, улар билан том маънода ҳамма нарсани бўлишиши кераклиги маълум қилинади!
Шундай ҳоллар ҳам бўладики, аёл кишининг елкасига нафақат ўзи ва фарзандлари, балки эри учун ҳам масъулият юкланади! Мисол учун, никоҳдан кейин эрининг жиноий ўтмиши борлиги ёки ҳеч қандай маълумоти йўқлиги, шу сабабли у ишга жойлаша олмаётганлиги ва оилани боқишга қодир эмаслиги аниқ бўлиб қолади. У эркак учун энг асосийси – бу илм излаш (унинг талқинида, одатда интернет чатлардан), аёл киши эса – ҳар қандай ҳолда ҳам эрини қўллаб қувватлаши лозим эканлигидир.
Агар аёл шикоят қилса, норозилик билдиришга уринса, уни итоатсизликда ва оилада низо келтириб чиқаришда айблашади. Аёл – бу, энг аввало, хонадон бекаси эканлиги ҳақидаги илгариги сўзларни, энди ҳеч ким эсга олмайди ҳам.

Ҳалокат

Моддий жиҳатдан фойдаланиш аёлнинг никоҳдаги ягона бахтсизлиги эмас. Руҳий босим ва эмоционал шантаж ошиб бораверади, жисмоний зўравонлик ва жинсий мажбурлашни ҳам инкор этиб бўлмайди.
Кўпинча қурбон бундай жароҳатловчи ҳодисалардан кейин, у билан нима содир бўлаётганини айтиб бера олмайди ёки керакли ёрдам ололмайди. Аксинча, бундай масалаларни муҳокама қилиш тақиқи туфайли, чидаб бўлмас даражадаги муносабатларни парчалаб ташлаган ёки бу ҳақда эшиттириб гапираётган аёл, ҳойнаҳой, жамоа томонидан қувғин қилинади.
Шундай қилиб, аёл нафақат балога гирифтор бўлади, балки у билан ёлғиз қолади. Баъзан эркакнинг ўзи арзирли сабабларсиз ажрашишни хоҳлаб қолади, шунчаки ундан зериккан ёки топилган янги қурбон билан қизиқиб қолган бўлиши мумкин. Кимларнидир ҳомиладор ҳолда ташлаб кетишади, яъни аёл эрсиз, боласи отасиз ва таъминотсиз қолади.

Эътиқодни йўқотиш

Аниқки, бундай аччиқ тажриба изсиз ўтмайди – у воқеаларнинг барча иштирокчиларига чуқур таъсир ўтказади, нафақат аёлга, балки болага ёки болаларга. Лекин бундай виждонсизларча қилинган ёлғоннинг жуда ҳам оғир оқибати – шунингдек, агарда аёл бир неча бор унинг қурбони бўлган бўлса – бу унинг тафаккурида, гоҳо болаларининг онгида ҳам бундай салбий тажриба исломга боғланган ҳолда тасаввур уйғота бошлашидир. Натижада улар исломга бўлган қизиқишни йўқотишлари ва тажриба ҳақида энг салбий фикрлар ва ҳислар билан қолишлари мумкин.
Оғирлиги кам, лекин оғриғи кўп бўлган ҳис, бу аёлнинг ундан фойдаланиб, ташлаб кетганликлари ҳиссиётидир. Бундан кейин баъзиларнинг никоҳдан умуман кўнгиллари қолади ва барча мусулмон – эркакларни йиртқич ва ёлғончи деб ҳисоблашади.

Тузоққа қандай қилиб тушмаслик мумкин

Сизнинг танлаганингиз ҳақиқатда сизга ғамхўрлик қилаётганига ва унга инонишингиз мумкинлигига ишонч ҳосил қилинг.
Саволлар сўрашдан қўрқманг! Никоҳга гирдобга калла ташлаётгандай ташланманг. Олдингизда қандай инсон борлигини аниқлаб олинг. Ўзингиз аниқлай оладиганларингизни аниқлаштиринг, ёки бу билан сизнинг танлаганингиз шуғуллансин, ҳаммага ҳам ишониб кетаверманг.
Маҳрдан воз кечманг. Бу муслиманинг ҳаққидирки, ундан буни ҳеч ким тортиб ололмайди! Ақлли бўлинг, агарда озгина шубха уйғонса ҳам, “рамзий” маҳрлар ҳақидаги насиҳатларга қулоқ тутманг.
Сабр қилиш – бу ғам чекишнинг синоними эмас. Қийинчиликларга сабр қилиш билан сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз чекланиши орқали сизга етказилаётган азиятларга бардош бериш ўртасидаги фарқни англанг. Агар эрингиз сизни хафа қилаётган бўлса – эмоционал, руҳий, жисмоний – бунга рози бўлманг. Ёрдам қидириб кўринг, имомга ёки опа – сингилларингизга мурожаат қилинг. Улар сизга вазиятдан чиқиб кетишга кўмаклашишади.
Уммат уларнинг орасида шундай “йиртқичлар” борлигини тан олиб, опа – сингилларини улардан ҳимоя қилиши лозим.
Муҳаммад (солл
аллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деган:
«Зулм қилувчи золим биродарингга ҳам, зулм қилинувчи биродарингга ҳам ёрдам қил. Золимга ёрдам бериш қандай бўлади?»- деб сўраганларида жавоб берадиларки: «Золимнинг қўлидан тутиб зулмдан тўхтатиб қолишинг – унга қилган ёрдаминг бўлади»
Бундай йўл қўйиб бўлмайдиган зулмни қилган ва бунга имконият яратиб берган мусулмон, диндош опа – сингилларининг ҳуқуқларини бузаётганини эсда тутмоғи лозим.
Аллоҳ
таоло бизга адолатни ҳимоя қилиш ва ҳар қандай зулмга қарши курашишда жасорат берсин.

 

Muslim Village мақоласи асосида
Абу Муслим тайёрлади
.