Боболар демишки… Ҳалимлик фазилати баёнида
– Нафснинг роҳати, қалбнинг матонати, фикрнинг саломати, виждонинг ҳаловати ҳалим табиат бўлмоқ ила ҳосил бўлур. Зероки, вужудимиздан пайдо бўладирган афъол ва ҳаракотимизни манбаи ҳавас ва орзудур. Бу ҳавас ва орзуга фақат ҳилм ила ғолиб келурмиз ва бу васила тўғри йўлга кируб, яхши хулқ соҳиби, дину миллат ходимларидан бўлурмиз. Дунёда чин инсон бўлмак учун ҳаваснинг қўлига нафснинг жиловини бермайдурган, бўлар-бўлмас нарсалардан аччиғланмайдурган, совуққонли, юмшоқ табиатли, мулойим сўзли, ҳалим ва сабрли бўлмак лозимдур.
Абдулла АВЛОНИЙ