Мақолалар

Мусофирларнинг хулқлари ҳақида

Чоп этилди Yanvar 8, 2020 Мусофирларнинг хулқлари ҳақидаda fikr bildirishni o'chirish

Амр ибн Шуъайб (розияллоҳу анҳу) бобосидан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар: “Агар сафарда қавм жамланса, нафақалари (маблағлари)ни бир киши ҳузурида йиғсинлар. Чунки бу нафслари учун ёқимли ва хулқлари учун гўзал (иш)дир”.

Зеро, бу нафсларда торлик, нодонлик ва васваса бўлади. Яқин (эътиқод)ларининг заифлиги ва кўнгилларининг тубанлиги (пасткашлиги) сабабидан ҳар нарсанинг улар наздида қадри бор. Бахиллик, ўғрилик ва бирор нарсани улуғ деб билиш эътиқоднинг сустлиги сабабли рўй беради. Эътиқод сизга малакут (ғайб) оламини кўрсатади ва дунё ҳамда ундаги нарсаларнинг арзимас эканини англатади. Эътиқоднинг заифлиги охиратни кўриш ва малакут оламидаги нарсаларнинг буюклигини англашдан тўсади. Яқийн (эътиқод) – қалбингиздаги Аллоҳнинг нури. Агар эътиқод қалбингизда мустаҳкам ўрнашса, қалбингиз кўзи очилиб, бошингиздаги кўз билан дунёдаги нарсаларни кўрганингиз каби бу нур орқали ғайбни кўрасиз. Эътиқод борасида бандалар орасида тафовут бор. Масалан, бир киши юлдузларни кундузи ҳам кўра олса, бошқаси уларни фақат тунда зулмат чўккандагина кўра олади. Бу эса унинг кўра олиш қобилияти заиф эканидандир. Олдингиси эса кўра олиш қобилиятининг кучли эканидандир. Шу каби қалб кўзи ҳам қалбдаги эътиқод нури билан қувватланади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хутбаларида шундай деганлар: “Қалбга берилган нарсаларнинг энг яхшиси эътиқоддир”.

Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар: “Инсонларга яқийн ва офиятдан ҳам яхшироқ нарса берилмаган. Шундай экан Аллоҳдан уларни сўранглар”. Инсонларнинг яқийндан энг кўп насиба­дори энг маърифатлиси, малакут оламидаги нарсаларни энг кўп билувчиси, Аллоҳдан энг кўп қўрқувчиси, Аллоҳнинг тадбирини билувчироғи ва Аллоҳга суяниб, бошқалардан беҳожат бўлувчироғидир.

Бундайлар одамлар орасида камчиликни ташкил қилиб, аксарият инсонлар бундан ожиздирлар. Чунки улар нарсаларни сабаблар орқали кўрадилар. Шунинг учун ҳам уларнинг қалблари сабабларга боғланиб қолган ва сабаблар туфайли фитнага дучор бўладилар, ҳатто Аллоҳга осий бўладилар. Уларнинг наздида ҳақир нарса ҳам қадрлидир. Аллоҳ уларнинг баъзиларини жазолаш ҳавфи билан қўрқитиб, ҳаром-ҳариш тановул қилишдан омон сақлади. Шунда ҳам улар қўлларидаги арзимас дунё қолдиқларини азиз билиб, уни деб ғазаб қиладилар, унга рози бўладилар, у билан хурсанд бўладилар, у туфайли ғам чекадилар. Шу билан бирга улар ҳалқ олдида фитнага йўлиқадилар. Улар қўлларидаги дунёнинг ўткинчи матоларини жуда қадрли санайдилар. Ҳатто бирортасининг нафси қўлидаги нарсаларни бой беришга сахийлик қилмайди. Балки иш битириш мақсадидагина сахийлик қилади. Буни қарз бериш деса ҳам бўлади. Масалан, бир киши устага бирор нарса ясаб беришни буюртма қилса ва ўша нарсанинг миқдорини баён қилиб, устага олдиндан пул тўлайди. Уста ундан пулни олади. Чунки уста ишни тугатгач, пулни ололмай қолишидан қўрқиб, қалби тас­кин топмайди. Шунинг учун уста олдиндан пул олиб, мазкур киши ясалган нарсани ташлаб кетмаслиги учун ҳужжат қилиб олиб қолади. Мазкур киши гўё устага пулнинг бир қисмини тўлагандек бўлади.

Шу каби мазкур тоифа инсонларнинг нафслари қўлларидаги дирҳамларни эвазсиз сарф қилишга сахий бўлмайди. Фақат Аллоҳ унинг ўрнини дунёвий нарсалар билан тўлдиришини билсаларгина сахий бўлади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: “…Бирор нарсани (муҳтожларга холис) эҳсон қилсангиз, бас, (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур…” (Сабаъ, 39). Ёки охиратда савоб берилиб, жаннатдан безалган ҳовлилар, қасрлар ва сўрилар берилишини билсалар, сахий бўлади. Бу чақимчилар аҳлининг олдиндан амалга ошириладиган тўловидир. Тана аъзолари ва амаллари Аллоҳ учун бирор яқин амалда мувофиқ бўлишига уларнинг нафслари сахийлик қилмайди. Фақат эртанги кунда Аллоҳ томонидан савоб берилишини билсаларгина, сахий бўлади. Улар Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан Аллоҳнинг азобидан қўрққанлари учунгина тийиладилар. Булар Аллоҳга нафслари учун ибодат қилган бандалардир. Аллоҳнинг улуғлиги ва буюклигининг ҳайбат-салобати уларни босмайди. Агар Аллоҳнинг ҳайбатидан ҳайиққанларида, тоат майдонида чопиб, Аллоҳнинг ғазабидан қочиб югурар эдилар ва Аллоҳ уларнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам кўриб турганини ҳис қилиб, Унинг улуғлигидан ҳаё қилар ва Унинг муҳаббатига сазовор бўлиш учун интилар ҳамда Унга ибодат қилиб лаззатланар эдилар. Арзимас нарсаларнинг ҳам қийматини қадрлайдиган бу тоифа инсонлар сафарда жамлансалар ва ҳар бири ўз таомини алоҳида қилиб олса, бу вазият ёлғизликни келтириб чиқариб, барака кўтарилади. Бу эса Ислом динининг хулқларидан эмас. Шунингдек, бу иш дўстликка раҳна солиб, бўлинишга сабаб бўлади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай ривоят қиладилар: “Аллоҳга энг суюкли таом кўп қўллар тановул қилган таомдир”.

Абу Умома (розияллоҳу анҳу) Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи хусусида шундай деган: “Ҳақиқатан, (кофир бўлган) инсон Парвардигори (ато этган неъматлар)га ношукурдир!” (Одиёт, 6). Оятдаги “ношукур” сўзи ўзи таомланадиган ва шерикларини тўсадиган ва қулини урадиган одамдир”.

Ҳамза ибн Ҳониъ (розияллоҳу анҳу): “Абу Умома (розияллоҳу анҳу)нинг шундай деганини эшитганман”, деб юқоридагига ўхшаш ривоятни келтирган.

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадис­да Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар: “Сизларнинг энг ёмонларингиз ҳақида хабар берайми?” Саҳобийлар: “Ҳа, ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)!”, дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ёлғиз таомланган, шерикларини тўсган ва қулини қамчилаган одам”, дедилар”.

Ёлғиз таомланиш бахиллик ва разилликнинг бир кўринишидир. Мўмин киши жамоат билан таомланиши лозим. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нафақа ва харажатларни бир кишида тўплашни маслаҳат берганлар. Шунда ҳаммага бирдек инфоқ қилиш имкони бўлади. Бу инсонларнинг нафслари учун энг ёқимли ва хулқлари учун энг гўзал ишдир. Нега бундай бўлмасин?! Ахир, ҳар бир киши қўл остидаги нарсалардан ўзига етарлисини ўртага ташлайди, ундан ортиғини эмас. Бу нафсга ёқимли бўлади ва таомдан ҳам ўз насибасини олади. Чунки у ўз нарсасини ейди. Агар одамлар навбатма-навбат инфоқ қилсалар, бир-бирларидан уялиб ва ҳаё қилиб турадилар ва то ўз навбатлари келгунча шу ҳолат бўлади. Сафар тугаб қолиб, навбати етиб келмаса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтган нафс таскини қолиб кетади. Юқорида зикр этилган ҳолатда нафслар сокин, қўллар жамланган, дўстлик боқий ва барака нозил ҳамда исломий хулқ боқий бўлиб туради. Нафслар унга интилгани учун ҳам шундай деб номланган. Бу эса кишига амал қилишни енгиллаштиради. Албатта, Аллоҳ пайғамбарларни халқни энг шарафли ва улуғ ишларга чорлаш учун юборган. Бу ҳолат Қуръонда ҳам баён қилинган. Аллоҳ Каҳф соҳиблари ҳақида шун­дай марҳамат қилади: “…Энди бирортангизни шу пулингиз билан шаҳарга жўнатингиз, у энг покроқ таомларни қараб, сизларга ундан озуқа олиб келсин…” (Каҳф, 19). Оятдаги “пул” сўзи ёлғиз ўзи эмас, балки “пулингиз” тарзида кўплик шаклидаги эгалик қўшимчаси билан бирга қўлланилган. Демак, улар нафақани ўртада жамлаганлар ва ораларидаги бир кишига пулларини бериб, керакли таомларни сотиб олиш учун жўнатганлар. Бу оятда вакил қилишнинг дурустлигига далил бор. Вакил бошқа инсон учун савдо қилиши ва унинг ишларига вакил бўлиши жоиздир. Бу Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг харажатни ўзаро тақсимлаш ҳақидаги кўрсатмалари­дир. Диннинг улуғ кишилари эса шаъни улуғ инсонлар бўлиб, улар пулни ўзаро тақсимламайдилар. Чунки уларнинг қалбида нарсаларнинг қадри йўқ. Улар табиатан сахий ва қўли очиқ инсонлардир. Бундай инсонлар оммадан ёлғиз қолганларида уларнинг орасида вазн, адад ва назорат камдан-кам ҳолларда учрайди. Вазн, адад ва назорат омма учун бўлиб, уларнинг наздида бу нарсаларнинг қадри баланд бўлади ва қалбларидан фитна сифатида ўрин олади. Яқийн (эътиқод) аҳли эса булардан холи бўлади. Улар одамлардан узоқ бўлиб, ёлғиз қолганларида ҳам дўстлик садоқатига содиқ бўладилар. Уларнинг ишлари доим садоқат билан амалга ошади. Улар эҳтиёж сезганларида дўстининг молидан олиши ҳам мумкин. Бу уларнинг нафсига ёқади. Чунки улар дўс­тининг молига рағбат, шаҳват ва очкўзлик билан қўл чўзмайдилар. Балки Аллоҳ учун тасарруф қиладилар. Зеро, бундай инсонларни биродарлари яхши танийдилар, ундан ўзига ва молига омонлик етишини биладилар, қалбан меҳр-шафқат ва раҳмдилликни туядилар. Шу боис бундай кишилар дўсти нафақа қилиши ёки қилмаслигини айб ҳисобламайдилар.

Ҳасан (розияллоҳу анҳу) шундай ривоят қилади: “Ҳақиқий дўст биродарининг чўнтагига қўл солса, “Қанча олдинг?”, деб сўрамайди”.

Ибн Ямон (розияллоҳу анҳу) устозидан шундай ривоят қилади: “Абу Жаъфар (розияллоҳу анҳу): “Бирортангиз дўстининг чўнтагига қўл соладими?”, деди. Биз: “Йўқ”, дедик. Абу Жаъфар (розияллоҳу анҳу): “Дўст эмас экансизлар”, деди”.

Абу Жаъфар (розияллоҳу анҳу) шундай ривоят қилади: “Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)! Менинг кийишга кийимим йўқ”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қўшниларинг борми?”, деб сўрадилар. У: “Ҳа”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уларнинг бирортасида иккита кийим борми?”, дедилар. У: “Ҳа”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “У сенинг кийиминг йўқлигини биладими?”, дедилар. У: “Ҳа”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сенга кийимларидан бирини берадими?”, дедилар. У: “Йўқ”, деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бу қандай биродарлик?!”, дедилар”.

Ривоят қилинишича, Абдураҳмон ибн Авф (розияллоҳу анҳу) Умар (розияллоҳу анҳу) ҳузурига кирди. Умар (розияллоҳу анҳу) намоз ўқиётган эди. Абдураҳмон (розияллоҳу анҳу) унинг хуржунига (сўрамай) қўл узатиб, ундан бир дона хурмо олиб еди. Умар (розияллоҳу анҳу) бундан хурсанд бўлди. Ҳасан Басрий (розияллоҳу анҳу)нинг ҳам шундай қилгани ривоят қилинган.

Бошқа бир ривоятда келишича, Абу Айюб Сахтиёний (розияллоҳу анҳу) дўстининг узумзорига кириб, изнсиз ундан еган ва Қуръондаги қуйидаги оятни тавил қилган: “(Жангга чиқмасликда) кўзи ожиз кишига гуноҳ йўқдир, чўлоққа ҳам гуноҳ йўқдир, беморга ҳам гуноҳ йўқдир. (Эй мўминлар!) Ўз уйларингиздан, ё оталарингизнинг уйларидан, ё оналарингизнинг уйларидан, ё ака-укаларингизнинг уйларидан, ё опа-сингилларингизнинг уйларидан, ё амакиларингизнинг уйларидан, ё аммаларингизнинг уйларидан, ё тоғаларингизнинг уйларидан, ё холаларингизнинг уйларидан, ё сизлар калитларига эга бўлган уйлардан, ё дўстингизнинг уйидан (изн сўрамасдан) таомланишингизда сизларга (гуноҳ йўқдир)…” (Нур, 61).

Салафлардан сўнг одамларнинг қалблари ўзгаргани сабабли бундай ишлардан ўзларини тийишган. Улар ўрталарида раҳм-шафқатнинг йўқолиши, улфатчиликнинг барҳам топиши, ҳасад ва офатларнинг пайдо бўлишидан хавфсираб, дўстларининг нарсаларидан фақат унинг изни билан фойдаланишга журъат қиладиган бўлганлар. Дўсти изн берса ҳам, сабр, андиша, эҳтиёт ва сергаклик билан фойдаланганлар. Ҳозирги замонимизда одамлар орасида ўзаро ишонч қолмаган. Мен бу улуғ хислат фақат ерни ушлаб турадиган қирқта авлиёлардагина қолган деб биламан. Бу улуғ зотлар Аллоҳга яқин ориф абдоллар бўлиб, дунё охиратнинг олдида улар учун арзимас бўлиб кўринади, охират
Аллоҳнинг мулки ва ғайбий ишларининг улуғлиги олдида улар учун арзимас бўлиб кўринади, Аллоҳнинг мулки эса Унинг улуғлиги ва буюклиги олдида улар учун арзимас бўлиб қолади. Улар орасида ўзаро тақсимлаш, вазн ва адад деган тушунчаларнинг аҳамияти йўқ. Улар дўстларининг мулкидан изнсиз ҳам истаганларича фойдалана оладилар. Чунки дўстининг изнини бир марта олганлар. Ўша изн ҳам нафс розилиги ва ҳаловати учунгина бўлган. Нафснинг истаги дўстининг молидан фойдаланиш бўлса, изн ҳам умумий ва очиқ-ойдин бўлади.

Муғийра (розияллоҳу анҳу) шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг молини ўзларини молларини тасарруф қилганидек тасарруф қилар эдилар”. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дўсти Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)ни яхши таниганлари учун шундай қилар эдилар. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Садақа қилинглар”, деганларида Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) бутун мол-мулкини садақа қилиш учун олиб келган эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Абу Бакр (розияллоҳу анҳу), оилангизга нима қолдирдингиз?”, деб сўраганларида, Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Аллоҳ ва Унинг Расулини”, деганлар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошқанинг молини шундай тасарруф қилар эдиларми?! У зот дўстининг молидан фойдаланишни ёқтирар, таомини иштаҳа ва лаззат билан тановул қилар эдилар. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қалбида буларнинг қадри йўқ эди. Ваҳоланки, сергак инсонлар бахилларнинг уйига кириб, уларнинг таомларидан тановул қилмайдилар. Чунки бу қалбларига оғир ботиб, мазкур ёқимлилик ҳисси, ҳаловат ва лаззатларни йўқотиб қўйишлари мумкин. Зеро, қалблар Аллоҳ зикр қилган қуйидаги умматнинг нафсларидаги нарсалар билан жўш уриб туради: “Мусо қавми ичида шундай уммат (гуруҳ) ҳам борки, (улар одамларни) ҳақ (сўз) билан ҳидоятга бошлайдилар ва у (ҳақ) билан (ҳукмларда) одиллик қиладилар” (Аъроф, 159). Ривоятларда келишича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Исро кечасида бу умматни кўрганлар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қайтаётганларида уларнинг олдига тушиб, уларга Қуръондан ўнта сура ўргатганлар ва шариатдан таълим берганлар. Уларнинг жойи Хитой ерларида бўлиб, қумли дарёнинг ортида жойлашган. Сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) улардан яшаш тарзлари ҳақида сўраганлар. Улар: “Экин экамиз, ҳосил йиғамиз ва ҳосилни бир қуруқликка жамлаймиз. Ҳар биримиз хирмондан эҳтиёжимизга ярашасини оламиз, қолгани ўша ерда қолади”. Бу ҳақ йўлга ҳидоят топганларнинг садоқатли биродарлигидир. Адолат аҳлига келсак, адолат уларнинг асосий таянчи, ҳақиқатпарварлик эса ҳидоят сари этувчиси саналади. Мусулмон умматининг илк намоёндалари шу йўлда бўлганлар. Аллоҳ таоло уларни Қуръонда мадҳ этган: “…Ва дилларида уларга берилган нарса (ўлжалар) сабабли ҳасад сезмаслар ҳамда ўзларида эҳтиёж бўла туриб, (эҳсон қилишда бошқа муҳтожларни) ихтиёр қилурлар…” (Ҳашр, 9). Яъни, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Хайбарни фатҳ қилганларида ўлжаларни ансорларга эмас, балки фақат муҳожирларга тақсимлаб берганлар. Ансорлар бундан асло ранжимаганлари, қалбларида торлик, ҳасад ва шак бўлмагани учун Аллоҳнинг мақтовига сазовор бўлганлар. Улар ҳам қўлларига қилич олиб, жанг қилдилар, ўлжаларни қўлга киритишда тер тўкдилар. Лекин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўлжани фақат муҳожирларга бердилар. Шу боис Аллоҳ ансорларни мадҳ этиб, уларнинг садоқати ва қалбларида нарсаларнинг қадри йўқ эканини тасдиқлаб, шундай деди: “Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадинадек) диёрда яшаган ва имонни сақлаганлар (ансорлар) эса ўзлари (ёнлари)­га ҳижрат қилиб келган кишиларни суйгайлар ва дилларида уларга берилган нарса (ўлжалар) сабабли ҳасад сезмаслар ҳамда ўзларида эҳтиёж бўла туриб, (эҳсон қилишда бошқа муҳтожларни) ихтиёр қилурлар…” (Ҳашр, 9). Бу қалбда нарсаларнинг қадри йўқолиб покланишнинг энг юқори чўққисидир. Киши ўз нарсасини бошқалар билан бу тарзда бўлишиши ва шериклик билан тасарруф қилишини макруҳ деб гумон қилиши ҳам мумкин. Зотан Абдураҳмон ибн Авф (розияллоҳу анҳу) Умар (розияллоҳу анҳу)нинг хуржунидан изнсиз хурмо олиб ейишга журъат қила олган. Чунки қуйидаги оят изн ўрнида бўлган: “…Ё дўстингизнинг уйидан (изн сўрамасдан) таомланишингизда сизларга (гуноҳ йўқдир)...” (Нур, 61). Лекин дўстнинг ўз (қараши) ҳақиқати бор. Агар дўст садоқатининг моҳияти аниқ бўлмаса, тақводор ва парҳезкор инсон бундан ўзини тийиши лозим. Дўстликнинг биринчи ҳақиқати қалбдан нарсанинг қадри йўқолишидир. Агар бу нарса билан танилмаган, гарчи бутун қалби билан дўстлигини ошкор қилса-да, у мужтаҳид (нафси билан курашувчи) саналади. Дўстликда ижтиҳод қилган (нафси билан олишган) одам кароҳиятдан холи бўлмайди, яъни дўсти унинг мулкидан фойдаланганда танглик етади. Чунки у дўстликда жидду жаҳд қилаётган инсон бўлиб, нафси бу нарсанинг қалбидан чиқиб кетишига ҳали тайёр эмас. У ўз нафсига қарши курашади. Бундай нафс эгаси мағрурдир. Албатта, Аллоҳ нафсга ёқим­ли бўлсагина молларни тасарруф қилишга изн берган: “…Агар сизларга ўзлари ундан бирор нарсани ихтиёрий равишда кечса (берса)лар, сизлар уни бемалол, иштаҳа билан тановул қилаверингиз” (Нисо, 4). Аллоҳ мазкур оятда “…ўзлари ундан бирор нарса­ни ихтиёрий равишда кечса…” демоқда. Оятда “Қал­бида бирор нарсани ихтиёрий равишда кечса”, деган ибора йўқ. Яъни, оятда қалб эмас, балки нафс сўзи қўлланилган. Чунки қалб баъзан рози бўлиб, ўзидаги имон сабабли ёқтиради. Нафс эса ўзидаги шаҳват сабабли бу нарсаларни ёмон кўради. Шу боис маҳр борасидаги шарт нафснинг ёқтиришидир.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан шундай ривоят қиладилар: “Кишига ўз дўстининг ҳадясини фақат унинг ихтиёри билангина олиши ҳалолдир”. Бу мўминнинг молини ноҳақ ўзлаштириш қаттиқ гуноҳ эканини англатади.

Абу Ҳумайд Соидий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар: “Кишига ўз дўстининг ҳадясини фақат унинг ихтиёри билангина олиши ҳалолдир”. Бунинг сабаби шундаки, мусулмоннинг моли бошқа мусулмонга ҳаром саналади. Бугунги кунда бунга журъат қиладиганлар кўп. Бу борада қалблари нафсларидан холи бўлиб, яратувчи Аллоҳга боғланганларгина ишонч қозонганлар. Улар келажак, ўтмишга парво қилмайдилар, олган ва берган инсонларга эътибор қаратмайдилар, дунёдан Аллоҳ учун фойдаланадилар, ҳақ ўринлар учун молларини Аллоҳ йўлида сақлаб турадилар, молларини Аллоҳ учун берадилар. Агар уларнинг молларидан фойдалансангиз ва Аллоҳ учун олсангиз, улардан сизга асло зарар етмас. Бу уларнинг ўзаро ораларида жоиздир. Улар бошқаларнинг молидан эса олишмайди. Чунки молдан ноҳақ фойдаланган кишининг хатти-ҳаракатлари ўзига оғир ботади.

Инсонларнинг энг сахийси ва қалбида дунёнинг қадри бўлмаган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қуйидаги сўзларига қулоқ тутинг: “Мен қўриқчиман. Аллоҳ беради, Мен тақсимлайман. Ким Мендан нафс розилиги билан бирор нарсани олса, у учун олган нарсасида барака бўлади. Ким Мен рози бўлмаган ҳолимда Мендан бирор нарса олса, уни қўлтиқлаб, жаҳаннамга равона бўлади”. Аллоҳ асрасин, бу Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­нинг қалбларида дунёвий нарсаларнинг қадри бор экан, деган гумонни келтириб чиқармайди. Чунки бу бахилликнинг бир кўринишидир. Балки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақ билан сўраб ҳақ билан олганларга рози бўлиб, ўз ихтиёрлари билан, яъни нафслари ёқтириб берар эдилар. Агар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бирортасида очкўзлик, ҳирс, гуноҳ йўлида жамғариш каби хислатларни сезсалар, рози бўлмас-
дан берар, ноҳақ олгани учун бу уларга барака бер­маслигини олдиндан айтиб қўяр эдилар. Одамлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан: “Ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)! Нима учун унга беряпсиз?”, деб сўрашса, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ Менинг бахил бўлишимни истамайди”, деб жавоб берар эдилар.

Гўё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), одамлар “Дунё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам) учун пашшанинг қанотичалик қадрга эга”, деган гумонга боришларини ёқтирмас эдилар. Шу боис Аллоҳ таоло Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бахиллик қилиб, бирорта инсонга ҳадя бермасликларини ёқтирмас эди. Зеро, бахиллик одамларда “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дунёга кўнгил қўйган, дунёнинг У зот учун қадри бор”, деган хато тушунча пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бу эса Аллоҳ таолонинг тавсифига хилофдир. Шу боис Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳеч насани ўлчамас ва санамас эдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ойша (розияллоҳу анҳу)га шундай деганлар: “Ўлчаб берма, бўлмаса сенга ҳам ўлчаб берилади. Санама, бўлмаса сенга ҳам санаб берилади”.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳеч нарсани эртаси учун захира қилмас эдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзлари учун дунёнинг қадри йўқлиги ва Аллоҳга мувофиқ ҳаёт кечиришда содиқ эканларини одамларга кўрсатиш учун шундай қилар эдилар.

Жобир (розияллоҳу анҳу) шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан нима сўралса, У зот асло “Йўқ”, демаганлар”.

 

 

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг

“Орифлар тасаллиси” сайланмасидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 18000 сўм

  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • kudahoki
  • kudahoki
  • kudahoki
  • kudahoki
  • kudahoki
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • padibet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • ayamjp
  • ayamjp
  • slot gacor 777
  • slot gacor
  • ayamjp
  • ayamjp
  • ayamjp
  • slot gacor hari ini
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • slot gacor
  • desabet
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • toto togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • situs toto
  • desabet
  • desabet
  • rejekibetapk77.online -hoki
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • bandar togel
  • slot gacor
  • judi bola
  • slot gacor
  • toto slot
  • slot gacor
  • situs toto
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot88
  • slot gacor
  • slot 5k
  • slot depo 5k
  • toto slot
  • slot gacor
  • toto
  • toto togel
  • situs togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • situs togel
  • toto
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • situs hk pools
  • slot gacor
  • hongkong pools
  • depo 5k
  • situs toto
  • situs toto
  • situs togel
  • situs togel
  • hk pools
  • situs toto
  • situs togel
  • bandar togel
  • slot gacor
  • bandar togel
  • desabet
  • toto togel
  • toto
  • slot gacor
  • slot gacor
  • toto slot
  • situs hk pools
  • slot gacor
  • slot gacor
  • togel 4d
  • situs toto
  • desabet
  • toto slot
  • toto slot
  • slot gacor
  • judi bola
  • toto
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • togel 4D
  • kudamania
  • rejekibet
  • situs togel
  • slot gacor
  • toto togel
  • Slot Gacor Hari Ini
  • toto togel
  • kudamania
  • slot gacor
  • toto togel
  • slot dana
  • situs toto
  • slot gacor
  • toto togel
  • situs togel
  • situs toto
  • slot resmi
  • slot gacor
  • slot gacor
  • situs togel
  • situs togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot hoki
  • slot hoki
  • slot gacor
  • situs togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot hoki
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • situs slot
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot hoki
  • situs toto
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot88
  • slot gacor
  • slot gacor
  • judi bola
  • slot hoki
  • slot hoki
  • slot gacor
  • desamania
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desamania
  • kudahoki
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desamania
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desamania
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • togel
  • desabet
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • slot gacor
  • slot gacor
  • situs toto
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • situs togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • judi bola
  • judi bola
  • situs hk pools
  • slot gacor
  • slot gacor
  • toto togel
  • situs togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • situs toto
  • situs togel
  • toto slot
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • situs togel
  • situs togel
  • situs togel
  • bandar togel
  • slot resmi
  • slot gacor
  • slot hoki
  • slot gacor
  • slot resmi
  • slot gacor
  • desabet
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • toto slot
  • slot gacor
  • situs toto
  • slot gacor
  • slot dana
  • hk pools
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • slot gacor
  • toto togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot maxwin
  • desabet
  • slot gacor
  • situs toto
  • desabet
  • slot gacor
  • desa bet
  • desabet
  • Kudahoki
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • situs togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot maxwin
  • toto togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot resmi
  • situs hk pools
  • desabet
  • slot gacor
  • slot hoki
  • desabet
  • desabet
  • ayamjp
  • slot gacor
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • slot gacor
  • togel
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • situs togel
  • desabet
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • situs togel
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • kudahoki
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • kudahoki
  • desabet
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • togel
  • kuda hoki
  • desabet
  • situs judi
  • desabet
  • situs gacor
  • desabet
  • situs gacor
  • desa bet
  • desabet
  • toto
  • desabet
  • desabet
  • togel
  • desabet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • situs toto
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • slot 5k
  • desa bet
  • slot gacor
  • situs gacor
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet