Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара постлари ёпилди
Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара-ўтказиш постлари 8 январдан бошлаб ёпилди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берди.
Эрондан озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар етказиб берувчи майда савдогарларнинг хабар беришича, чегарачилар чегара постларининг ёпилиши бўйича аниқ сабабларни ҳам, пунктлар қачон очилишини ҳам айта олмаяпти.
Бажгиран божхона пункти офицерларидан бирининг сўзларига кўра, бу АҚШ ва Эрон ўртасидаги таранглик билан боғлиқ бўлиши мумкин.
АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик АҚШ томонидан Эроннинг энг нуфузли генерали Қосим Сулаймоний ўлдирилгач кучайди. Бунга жавобан Эрон 8 январь куни АҚШнинг Ироқда жойлашган иккита ҳарбий базасига ракета зарбалари берди. Ўз навбатида, АҚШ ракета зарбаларига жаввобан, Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий қилди.