Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбек фильми халқаро фестиваль ғолиби бўлди

Чоп этилди Yanvar 19, 2020 Ўзбек фильми халқаро фестиваль ғолиби бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбек халқ оғзаки ижодида алла ўзига хос ўрин тутади. Асрлар оша яшаб келаётган бу қўшиқда элу юртнинг орзу умиди акс этиши билан бирга, у замонлар оша сайқал топиб келган.
Ёш кинорежиссёр, айни пайтда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти магистранти Фотиҳ Насимов ана шу қадриятни “Алла” деб номланган қисқа метражли фильмда акс эттирди.
Ушбу ўзбек фильми аввал Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бўлиб ўтган “Бастау” халқаро кинофестивалида муваффақиятли қатнашган эди.
Минскда ўтказилган “Ладошка” халқаро фестивалида иштирок этган “Алла” фильми “Энг яхши қисқа метражли фильм” номинациясида совринли ўринни қўлга киритди.
Айтиб ўтиш керакки, ушбу фильм Ф.Насимовнинг диплом иши сифатида, давлат гранти асосида суратга олган.