Мусулмонлар ва насронийлар бирлашди
Ливаннинг грек-католик черкови епископи Иссам Иоанн Дарвиш ACN порталига берган интервьюсида мамлакатдаги норозиликлар христианлар ва мусулмонларни бирлаштирганини билдирди.
Епископнинг айтишига қараганда, норозиликларда ҳеч қандай диний қарашлар мавжуд эмас. “Христианлар ва мусулмонлар умумий талаблар бўйича бирлашди: бунақа Ливанда илгари бўлган эмас. Одамлар оддий нарсаларни талаб қилмоқда – тиббий суғурта ёки электр токи каби. Бу ердаги норозиликлар тўлиқлигича иқтисодий кўринишга эга ва мамлакатдаги янги солиқларга қаратилган”, – дея таъкидлади черков вакили.
Эслатиш ўринли, Ливандаги норозиликлар 2019 йилнинг октябрь ойи ўрталаридан бери давом этиб келмоқда.