Россия аҳолиси учун янги биологик хавф пайдо бўлди
Илк бор Хитойда қайд этилган янги коронавируснинг авж олиши Россия аҳолиси учун биологик таҳдиддир, деди Россия Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Сергей Краевой.
Кеча Давлат Думаси мамлакатнинг биологик хавфсизлиги бўйича қонунни биринчи ўқишдаёқ маъқуллади. .
Декабрь ойининг сўнггида Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида (Хубэй вилояти) номаълум пневмания хасталигининг пайдо бўлгани ҳақда хабар қилган эди. Ўшанда илк хасталанган одам денгиз маҳсулотлари сотиладиган маҳаллий бозорга алоқадор бўлгани тасдиқланди, Дастлабки маълумотларга кўра, хасталикни янги тоифадаги коронавирус —2019-nCoV келтириб чиқарган. Касал бошланганда унинг биринчи аломатлари — ҳарорат кўтарилиши ва йўтал билан кечади.
20 январгача ушбу касаллик билан боғлиқ жами 291 та ҳодиса қайд этилган. Олти киши офат қурбони бўлди. Вирус Хитойдан ташқарига, Жанубий Корея, Япония ва Таиландга ҳам тарқалган. Пекин 2019-nCoV вируси инсондан инсонга юқишини расман тасдиқлади.