Боболар демишки… Ҳақиқатнинг фазилати баёнида
– Жаъми жонзотлардан ёлғиз бир арслон,
Қуёшга кўз юммай қарар эмиш тик.
Балки шу сабабдан у соҳиб ўрмон,
Жонзодлар ичида яшар беҳадик.
Инсон! Сенинг учун ҳақиқат – қуёш ,
Ўзингни тириклик шоҳи санайсан.
Афсуски бошинг ҳам, кўзларингда ёш,
Қачон қуёшингга сен тик қарайсан?..
Абдулла ОРИПОВ