Пазандалик

Гуручли товуқ шўрва

Чоп этилди Yanvar 23, 2020 Гуручли товуқ шўрваda fikr bildirishni o'chirish

Керакли масаллиқлар:

1. Бутун товуқ – 1 дона

2. Гуруч – 0,5 кг.

3. Пиёз – 1 дона

4. Саримсоқ пиёз – 3-4 бўлакча

5. Кўкатлар

6. Зираворлар

 

Тайёрланиши:

Товуқ гўшти қозонга солиниб қайнатилади. Қайнаб чиққанидан сўнг кўпиги олинади. Олов ош дамланадиган пастликда пасайтирилиб, қозон қопқоғи ёпилади. Ва шу ҳолатда 3 соат қайнайди.

Гуруч пишириладиган қозон (кашаварка)да пишириб олинади.

Пиёз ва кўкатлар (кашнич, кўк пиез) тўғралади. Саримсоқ пиёз янчилади.

Зираворлардан янчилган кашнич уруғи, янчилган қизил қалампир, туз, хитой тузи, кунжут.

Тановул қилиш қоидаси:

Дастурхонга барча кўкатлар, зираворлар, гуруч қўйилади. Косага маълум миқдорда товуқ гўшти ва шўрва солинади. Тановул қилишдан олдин, кўкат ва зираворлар таъбингизга қараб солинади.