Помидорли қайлада пиширилган мол гўшти
Керакли масаллиқлар:
1 киллограмм мол қовурғаси
80 грамм пиёз
2 та тишчаси саримсоқ пиёз
1 литр помидор шарбати
таъбга кўра туз ва мурч
100 миллилитр ўсимлик ёғи
Ушбу таомни тайёрлаш учун бир хил ўлчамдаги янги мол гўшти қовурғасидан фойдаланинг. Ушбу таомннинг тайёрланиши осон, лекин узоқ вақт талаб қилади. Аммо таом кутишингизга арзийди.
Қовурғаларни қозонга қовуришга қўямиз
Қовурғалар қизаришни бошлаганидан кейин ярим думалоқ шаклда тўғралган пиёзни қозонга соламиз ва пиёз ранги ўзгаргунича қовурамиз.
Устидан помидор шарбатини қуйиб таъбга кўра туз ва мурч сепамиз ва саримсоқ пиёзни эзиб соламиз. 3 соат пиширамиз.
Маслаҳат: сиз доимо ўзингиз севган зиравор ва кўкатларингизни қўшишингиз мумкин.