Ўзбекистонлик дипломат Япония Императори орденига сазовор бўлди
Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаган Мирсобит Очилов Япония билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун Япония Императори номидан орден билан мукофотланди.
Дипломатга орденни Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма топширди.