Саломатлик

Қишда кўпроқ бaнан истеъмол қилиш керак. Чунки…

Чоп этилди Yanvar 25, 2020 Қишда кўпроқ бaнан истеъмол қилиш керак. Чунки…da fikr bildirishni o'chirish

Пaрҳезшунослар aйнан сoвуқ фаслларда бананни озиқланиш рационига таркибидаги триптофан моддаси туфайли бот-бот қўшишни мaслaҳат беришaди. Бу аминокислота кунлар қисқарадиган куз ва қиш фаслида бизга жуда зарур бўлган серотонин гормонининг ишлаб чиқилишига кўмаклашади.

Айнан серотонин яхши кайфият учун жавоб беради, шу сабабли кунига бир дона банан еган киши ўзини яхши ҳис қилиши ва депрессив кайфиятдан халос бўлиши мумкин. Яхши кайфият улашиш билан биргаликда банан аёлларга ҳайз даври оғриқларини енгишда, ошқозон ичак тракти органларини яхшилашда кўмак беради. Пишиб етилган бананларни саратон профилактикаси сифатида истеъмол қилиш ҳам тавсия этилади.

Банан — калийнинг табиий манбаи, шу сабабли қондаги кислота-ишқор мувозанати, сув-туз мувозанати, буйракларнинг бир текис ишлашини тартибга солиш учун ҳам уни ейиш фойдали. Банан шунингдек, қон босимини ҳам бир меъёрда ушлаб туради ва юрак қисқаришларини тартибга солади. Шу сабабли бу мева юрак-қон томирларлар касалликларига профилактика сифатида тавсия этилади. 120 г оғирликдаги банан 100-200 калорияга қувват эга, шу сабабли у ажойиб парҳез нонушта бўла олади.

Бироқ паст углеводли парҳез тутаётганларга банан тўғри келмайди. Чунки унинг таркибида қанд моддаси кўп ва бир дона банан истеъмол қилиш ҳам организмнинг углеводларга бўлган кунлик талабини 40 фоизга қондиради.

Бошқа мевалар сингари банан ҳам акс таъсирга эга. Улар ичаклари сезгир инсонларга тавсия этилмайди, баъзи инсонларда эса у қорин дамлаши ва аллергия чақиради. Варикоз касалликларида ва тромбозга мойилликда истеъмол қилинадиган банан миқдори шифокор билан маслаҳатлашилиши керак, чунки у қоннинг ёпишқоқлигини ошириб юбориши мумкин.

aniq.uz