Дунё янгиликлари

Туркияда ўтган ҳафта давомида 1 минг 800 нафар ноқонуний муҳожир қўлга олинди

Чоп этилди Yanvar 28, 2020 Туркияда ўтган ҳафта давомида 1 минг 800 нафар ноқонуний муҳожир қўлга олиндиda fikr bildirishni o'chirish

Туркия ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари томонидан ўтган ҳафта давомида 1 минг 800 нафар ноқонуний муҳожир қўлга олинган, дейилади REGNUMнинг Anadolu Ajansi хабарига кўра берган маълумотида.

Махсус амалиёт Греция ва Болгария билан чегарадош вилоятларда бир вақтда ўтказилган. Ноқонуний муҳожирлар ичида Осиё ва Африканинг 20га яқин мамлакати фуқаролари бор. Эслатиб ўтамиз, Туркия ўз мамлакатидаги зиддиятлардан безиб Европага ўтмоқчи бўлган қочоқлар учун қулай манзил ҳисобланади.