Дунё янгиликлари

Индонезия 2030 йилга келиб сил касаллигидан батамом қутулмоқчи

Чоп этилди Yanvar 30, 2020 Индонезия 2030 йилга келиб сил касаллигидан батамом қутулмоқчиda fikr bildirishni o'chirish

Индонезия Президенти Жоко Видодо 2030 йилга келиб мамлакатда сил касаллиги устидан батамом ғолиб чиқилишига эришмоқчи, дейилади “Antara” хабарида. “Халқимиз соғлом бўлмаса, у ҳеч нарсани уддалай олмайди”, деди Видодо ва давлатнинг яқин беш йилликка мўлжалланган режаларини белгилади.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, Индонезия сил тарқалиши бўйича 2019 йилда Ҳиндистон ва Хитойдан кейинги учинчи давлат бўлиб турибди. 2018 йилда эса 845 минг киши бу касалликка чалиниб, 93 мингтаси касаллик қурбони бўлган