Дунё янгиликлари

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалишини глобал фавқулодда ҳолат дея эълон қилди

Чоп этилди Fevral 1, 2020 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалишини глобал фавқулодда ҳолат дея эълон қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойда коронавирус тарқалишини халқаро фавқулодда ҳолат деб тан олди.

“Мен коронавируснинг глобал тарқалиши сабабли халқаро соғлиқни сақлаш фавқулодда ҳолатини эълон қилмоқдаман”, деди ЖССТ Бош директори Тедрос Гебреесус Женевада ташкилотнинг фавқулодда қўмитаси йиғилишидан кейин.

ЖССТ таснифида ушбу ҳолатлар “бошқа давлатлар учун соғлиқ учун хавф туғдирадиган фавқулодда ҳодисалар” деб ҳисобланади ва “халқаро ҳамжамият томонидан мувофиқлаштирилган чораларни талаб қилиши мумкин”.

Бироқ, ташкилот вирус билан боғлиқ ҳолда товарлар ва одамларнинг ҳаракатланишига чекловлар жорий қилишни тавсия этмайди.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг баёнотига кўра, агар дунё мамлакатлари вирусни эрта аниқлаш, беморларни изоляция қилиш ва уларнинг алоқаларини кузатиш чораларини кўрсалар, коронавируснинг тарқалишини тўхтатиш мумкин.

Хитойда коронавирусни юқтириб олганлар сони 7818 (30 январь куни ҳолатига кўра) кишига етган, вафот этганлар сони 200 нафардан ортди. ЖССТ маълумотларига кўра, Хитойдан ташқарида, 20 мамлакатда юқтириш ҳолати қайд этилган. Хитойдан ташқарида қурбонлар йўқ.

Бугунга қадар вирус билан боғлиқ ҳолатлар Австралия, Франция, Германия, Финляндия, Непал, Вьетнам, Сингапур, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Таиланд, Япония, АҚШ, Канада, Жанубий Африка Республикаси, Ҳиндистон ва Филиппинда аниқлангани маълум қилинган эди.