Сингапурда коронавирусга оид фатво берилди
Сингапурнинг Ислом дини бўйича кенгаши ҳозирда кенг тарқалиб бораётган коронавирусга оид фатво чиқарди. Бу ҳақда Islam.ru хабар берди.
Ушбу фатвога кўра, ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки карантин ҳолида бўлган мусулмонларга жума намозига бормаслик маслаҳати берилди.
Мазкур тавсия мамлакатда коронавирус билан хасталаниш ҳолати рўйхатга олинганидан сўнг оммага тақдим этилди.
31 январ куни Сингапур соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур касаллик билан боғлиқ 13 та ҳолат аниқланганини эълон қилди.
Сингапурнинг Ислом дини бўйича кенгаши мусулмонларни коронавирус билан боғлиқ ёлғон хабарларни тарқатишда қатнашмасликка чақирди.