Мақолалар

Шамсул аимма Ҳалвоний (Ҳалвоий)

Чоп этилди Fevral 4, 2020 Шамсул аимма Ҳалвоний (Ҳалвоий)da fikr bildirishni o'chirish

Абдулазиз ибн Аҳмад ибн Наср ибн Солиҳ Ҳалвоний (Ҳалвоий) Бухорий фиқҳ ил­мини Ҳусайн ибн Али Наса­фийдан олган. У 448/1057 йи­ли Кеш шаҳрида дунёдан ўтиб, Бухорога дафн этилган. У машҳур мужтаҳидлардан ҳисобланган. «Ал-Маб­сут» ва «Китобун наводир» унинг қала­мига мансуб.

Заҳабий «Сиярул аъломан нубало»да ёзи­­шича, Шам­сул аимма ҳанафийлар пеш­во­си ва ўз диёрида раъй тараф­дорларининг раиси эди. Ундан Шамсул аимма Сарахсий, Фахрул Ислом Баздавий, укаси Садрул Ис­лом Абулюср, Шамсул аимма Бакр ибн Му­ҳаммад Заранжарий илм ўрганган.

Имом Зарнужий «Таълимул му­та­алим»да ёзи­шича, унинг отаси фақир киши бў­либ, ҳол­ва пишириш ва сотиш билан шуғул­ланарди. .

Шайх Абдулазиз МАНСУР

“Ҳидоят” журналининг 2020 йил, 1-сонидан