Мусулмонлар 50 йил кутган масжид ниҳоят очилади
Словения пойтахти Люблянада жоме масжид ва Ислом маданият маркази барпо этилди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.
Пойдевори 2013 йилда қўйилган масжид бутун Словения бўйича минораси бор ягона масжиддир, айни пайтда Люблянадаги ягона масжид ҳамдир.
Словения Ислом иттифоқи бош котиби Навзат Поричнинг айтишича, масжид ўн кунда фойдаланишга топширилади, аммо расмий очилиш маросими июнь ойида бўлиб ўтади. “Ҳамма нарса бажарилди, яъни масжидни очишга тайёрмиз. Биз бу масжидни эллик йил кутдик ва унга қовушганимиздан бахтиёрмиз”, – деди у.
Бир пайтнинг ўзида 1400 киши намоз ўқий оладиган масжид қурилиши учун қарийб 34 миллион евро сарфланди. Қурилишга Қатар ва Туркия кўмак берди.