Ўзбекистон янгиликлари

Маданият вазири журналистлардан муаммоларни танқид қилиш ва ёритиш орқали ҳал этишни сўради

Чоп этилди Fevral 5, 2020 Маданият вазири журналистлардан муаммоларни танқид қилиш ва ёритиш орқали ҳал этишни сўрадиda fikr bildirishni o'chirish

“Журналистлар жамиятни ислоҳ қилувчи соҳа вакиллари. Улар муаммоли вазиятларни рўйи-рост юзага чиқариб берса, бизга уларни ҳал этиш осонроқ бўлади. Касалликни даволаш учун аввал уни аниқлаш лозим”, деди маданият вазири Озодбек Назарбеков.

Одатда вазирликлар ўз соҳаларига тегишли бўлган масалаларни матбуотда “нишонга олиниши”дан, яъни танқид қилинишидан қочади. Бироқ, маданият вазири бу борада аксинча фикрламоқда. Вазирлик вакиллари маданият соҳасини трендга олиб чиқишда журналистлар ва блогерлардан фаолликни кутмоқда.
“Маданият вазирлиги ходимлари жойларга муаммоларни кузатишга борганида, аввалроқ қилинган тайёргарлик билан кутиб олинади. Бироқ, журналистларда вазиятни борича кўриш, ўрганиш имконияти бор. Шундай экан, журналистлардан муаммоларни кўрсатиб, иложи борича кўпроқ бу ҳақида ёзишларини сўраган бўлар эдим”, деди вазир.