Истанбулга қўнган самолёт бўлакланиб кетди
Сабиҳа Гўкчен аэропортига келиб қўнган Измир-Истанбул самолёти ноқулай об-ҳаво шароити сабабли қўниш йўлагидан чиқиб, учга бўлиниб кетди.
Самолётда 177 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Турли даражада тан жароҳати олган 52 киши касалхоналарга жўнатилди.
Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Жаҳит Турханнинг айтишича, самолётнинг қўниш йўлагидан чиқиб кетишига кучли ёмғир ва қаттиқ шамол сабаб бўлган. Йўловчиларнинг аксари ўз кучи билан самолётни тарк этган, қолганларга қутқарувчилар ёрдам берган.
Самолётда келиб чиққан ёнғин қисқа фурсатда ўчирилган.