Хитойда коронавирус эпидемиясини тўхтатиб бўлмаяпти
Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси кеча эрталаб берган маълумотга кўра, охирги бир кун ичида 2019-nCoV коронавирусидан 73 киши вафот этди. Шу тариқа хавфли инфекция қурбонлари сони 563 нафарни ташкил қилди.
Шунингдек, охирги бир кунда коронавирус юқиши билан боғлиқ 3694 ҳолат қайд этилди ва беморларнинг умумий сони 28 018 кишига етди.
Эслатиб ўтамиз, янги коронавирус Хубэй провинциясининг Ухань шаҳридан тарқалди. Хитой ҳукумати бир қатор мегаполислар билан транспорт қатновини тўхтатиб қўйган. Айни дамда қарийб 50 миллион киши карантинда.