Дунё янгиликлари

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва Исроил бош вазирининг учрашиши кутилмоқда

Чоп этилди Fevral 11, 2020 Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва Исроил бош вазирининг учрашиши кутилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Яқинда Миср пойтахти Қоҳирада бўлиб ўтадиган саммитда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг учрашиши кутилмоқда.

«Исраэль хайом» нашрининг ёзишича, АҚШ давлат котиби Майк Помпео охирги бир неча ойдан бери Исроил ва Саудия Арабистони ўртасида воситачилик қилмоқда.

Март ойига мўлжалланган саммитда АҚШ, Исроил, БАА, Баҳрайн, Ўмон ва Судан вакиллари қатнашади. Иордания қироли ҳам таклифнома олган, бироқ унинг иштироки ҳозирча номаълум: у анжуманга Фаластин вакилларининг ҳам таклиф этилишини истамоқда.

Қоҳирадаги саммит АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Оқ уй фаластлинликларга ушбу саммит уларнинг минтақадаги дипломатик музокараларда қатнашиши учун охирги имконият бўлиши мумкинлигиги айтган.