Хом гапга пишиқ жавоб: Бир йил ишланганида бир кунда сотиларди
XIX асрда яшаб ўтган машҳур немис рассоми Менцел ҳузурига бир ёш мусаввир келиб, ўзининг асарини кўрсатади.
– Маэстро! – дейди у, – адолат борми ўзи бу дунёда? Мана шу картинани мен бир кунда ишлаган эдим, аммо уни бир йилдан буён сотолмаяпман.
– Азизим! – жавоб қилади рассом, – агар сиз шу асарингизни бир йил мобайнида ишлаганингизда эди, уни бир кундаёқ сотган бўлардингиз.