Оила

Хотини юзини очмаслиги учун 500 динордан воз кечди, хотини эса…

Чоп этилди Fevral 19, 2020 Хотини юзини очмаслиги учун 500 динордан воз кечди, хотини эса…da fikr bildirishni o'chirish

Хатиб Бағдодий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Тарихи Бағдод” китобида келтиради:

“Рай шаҳрида қози Мусо ибн Исҳоқнинг ҳузурига бир аёл вакили билан келди. Вакили қозига бу аёлнинг эрининг гарданида 500 динор маҳри борлигини, уни эри бермаганини айтди.

Эри эса қозининг олдида буни инкор қилди.

Қози аёлнинг вакилига гувоҳлар бор-йўқлигини сўради. Вакил гувоҳларни олиб келганини айтди.

Қози гувоҳлардан биридан аёлнинг юзига қарашини сўради. Гувоҳ турди. Қози аёлга ҳам “тур” деди. Аёл турди. Шунда аёлнинг эри:

– Нима қилаяпсизлар? дея сўради.

Қози:

– Гувоҳлар хотинингни танишлари учун юзига қарашлари лозим, деди.

Эр:

– Мен қози жанобларини гувоҳ қилиб айтаманки, хотинимнинг менинг гарданимда 500 динор маҳри бор, деди.

Шунда хотини деди:

– Мен ҳам қози жанобларини гувоҳ қилиб айтаманки, эримнинг гарданидаги 500 динор маҳримдан воз кечдим. Дунё ва охиратда уни қарздан озод қилдим!

Қози уларнинг рашкини кўриб:

“Бу гўзал ахлоқлар сирасида ёзиб қўйилади”, деди.

Aniq.uz