Дунё янгиликлари

Абхаз халқи Грузияга қайтади​

Чоп этилди Fevral 19, 2020 Абхаз халқи Грузияга қайтади​da fikr bildirishni o'chirish

Абхаз халқи Грузияга қайтади ва бунга ҳозирги авлод эришади, деб баёнот берди Грузия парламенти раиси Арчил Талаквадзе парламент сессиясидаги чиқишида.
“REGNUM” нинг грузин жамоатчилик телевидениеси маълумоти билан асослаган хабарига кўра, Талаквадзе минбардан туриб: “Биз албатта абхаз биродарларимизни қайтарамиз, ҳозирги авлод мамлакатни бирлаштира олади”, деб таъкидлаган.
У, шунингдек, абхаз ва осетинлар Грузиянинг евроинтеграцияга оид имкониятларидан фойдаланиши мумкинлигини айтган.