Алишер Навоий Юсуф Ҳамадоний ҳақида
Кунияти Абу Яъқубдур. «Имом, олим, орифи раббоний, гўзал ҳоллари, кўп эҳсонлари, юксак каромот ва мақомотлари бор эди». Ибтидода Бағдодқа борди ва Шайх Абу Исҳоқ Шерозий мажлисида мулозамат қилди ва иши юқори бўлди ва ўз ақрониға фиқҳ илмида ва ўзга улумда, хусусан назар илмида фоиқ (устун) бўлди ва Шайх Абу Исҳоқ ани кичик ёшлиғ эканида кўп улуғ поялиғ асҳобиға тақдим қилур эрди ва кўп уламодин Бағдод ва Исфаҳон ва Самарқандда ҳадис истимоъ қилди. Сўнгра барчани тарк қилди ва риёзату мужоҳадат тариқин илгари тутди ва машҳур андоқдурки, тасаввуфда интисоби Шайх Абу Али Формадийғадур. Ва дебдурларки, Шайх Абдуллоҳ Жувайнийға. Ва Шайх Ҳасан Симноний била суҳбат тутубдур. Марвда сокин бўлди ва андин Ҳирига келди ва бир неча вақт иқомат қилди. Яна Марв аҳли андин мурожаат илтимос қилдилар ва Марвға борди. Яна Ҳирига келди ва андин сўнгра Марв азиматиға мурожаат қилғанда, йўлда беш юз ўттуз бешда фавт бўлди (вафот қилди) ва ҳам андаки, фавт бўлди, дафн қилдилар ва неча вақтдин сўнгра Марвға ( жасадини) нақл қилдилар ва мазори Марвдадур машҳур.
Шайх Муҳйиддин Арабий (қаддасаллоҳу руҳаҳу) ўз мусаннафотидин баъзида айтибдурки, Шайх Авҳадуддин Ҳомид Кирмоний Қуния шаҳрида менинг манзилимда эрди. Дедики, бизнинг билодда Хожа Юсуф Ҳамадоний (қуддиса сирруҳу)ки, олтмиш йилдин ортуқ шайхлиғ ва иршод сажжодасида ўлтуруб эрди.
Бир кун ўз зовиясида ўлтуруб эрдики, кўнглида ташқари чиқмоқ хутур қилди ва тариқи жумъа кунидин ўзга кун чиқмас эрди ва бу анга оғир келдики, билмас эрдики, қаён борғай? Охир бир маркабга минди ва жиловин қўйди, то қаёнки, Тенгри таоло элтса борғай. Ул маркаб шаҳрдин чиқди ва бодияға кирди ва борур эрди, то ани бир вайрон масжид эшигига еткурди ва турди.
Шайх тушти ва ул масжидқа кирди ва кўрдики, бир йигит бошин муроқабаға тортибдур. Бир замондин сўнгра бошин кўтарди. Бир ҳайбатлиғ йигит эрди, деди: Ё Юсуф, менга масъала мушкул бўлубдур ва зикр қилди. Шайх ул мушкулни ҳал қилғондин сўнгра деди, Эй фарзанд, ҳар қачон сенга масъалае мушкил бўлса, шаҳрға кел, доғи мендин сўр ва мени келурга ранжга солма. Шайх дебдурки, ул йигит менга боқди ва айтти, Ҳар қачон масъалае менга мушкил бўлса, анинг ҳаллиға ҳар тош манга санингдек бир Юсуфдур.
Шайх Ибн Арабий дебдурки, мен мундин билдимки, мурид таважжуҳ сидқи била шайхни ўз жонибиға жазб қила олур эрмиш. Хожанинг ғариб ҳолоти ва ажиб мақомоти андин кўпракдурки, шарҳ қилса бўлғай. Асҳоб аросинда хулафоси тўрт киши эрдилар: Хожа Абдуллоҳ Баррақий ва Хожа Ҳасан Андоқий ва Хожа Аҳмад Яссавий ва Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний (қаддасаллоҳу арвоҳаҳум). Ва Хожа Юсуфдин сўнгра бу тўрт кишидин ҳар бири иршод ва даъват мақомида эрмишлар ва муридлар анинг хизматида адаб била мулозим. Чун Хожа Аҳмад Яссавий Туркистон сори азимат қилди. Барча асҳоб ва иродат аҳлини Хожа Абдулхолиқ мутобаатиға далолат қилди. Бу навъ эрмиш, бу хонадоннинг баъзи мутааххир машойихинннг рисоласида.

Юсуф ҲАМАДОНИЙнинг
“Ҳаёт мезони, Одоби тариқат, Коинот ва инсон ҳақида” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 9000 сўм