Ўзбекистонликлар YouTubeда кунига ўртача қанча видео кўриши маълум бўлди
YouTube видеохостингида Ўзбекистон аҳолиси ҳар ой 100 миллион мартадан ортиқ кўришларни амалга оширади. Бу ҳақда YouTubeнинг Марказий Осиёдаги расмий ҳамкори Genesis YouTube Central Asia раҳбари Самсон Безмятежний маълум қилди, деб хабар беради Спот.
“Ўзбекистоннинг ўзида фойдаланувчилар сони у қадар кўп эмас — 25 фоиз, бу эса ойига 25 миллион марта кўриш демакдир”, — дейди Безмятежний.
Ўртача статистикага кўра, ўзбекистонлик фойдаланувчи кунига бешта ролик кўради. Давомийлиги — кунига 20 дақиқа. Фойдаланувчиларнинг асосий қисмини (70 фоиз) эркаклар ташкил этади. Ўзбекистон фуқаролари асосан мобил қурилмалардан (72 фоиз) киради, иккинчи ўринда — компютерлар туради (24 фоиз).
Таққослаш учун, Қозоғистонда иккинчи ўринда Смарт ТВ туради (20 фоиз — ойига 2,5 миллион одам). Қозоғистонликлар учун YouTube стандарт телевидениенинг ўрнини эгаллаган.
Умумий аудиториянинг 38 фоизини 25—34 ёш оралиғидаги фойдаланувчилар ташкил этади.